Тез кунда Тўлқин Жабборовдан премьералар гулдастаси

Сана: 16.07.2015 3585

Тез кунда Тўлқин Жабборовдан премьералар гулдастаси

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўлқин Жабборов бир вақтнинг ўзида учта янги тароналари учун видеоклип суратга олидирмоқда. Улардан иккитаси, яъни Камтар шеъри ва Неъматжон Қулабдуллаев мусиқаси билан яратилган “Қоши қаро гўзал” ҳамда Комилжон Отаниёзов мусиқаси, Ҳамид Қурбаниёзов аранжировкаси билан тайёрланган “Раънони кўрдим” тароналари бўлиб, иккала видео ҳам истеъдодли режиссёр Дилмурод Агзамов томонидан суратга туширилмоқда. Мазкур видеоклипларда “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ирода Исмоилова ҳамда Дилноза Ортиқовалар ўз рақслари билан иштирок этишган. Эътиборингизга тасвирга олиш жараёнларидан фотолар ҳавола этмоқдамиз, яқин кунларда эса тайёр видеомаҳсулотларни илк томошабини бўласиз.

Тез кунда Тўлқин Жабборовдан премьералар гулдастаси

Тез кунда Тўлқин Жабборовдан премьералар гулдастаси

Тез кунда Тўлқин Жабборовдан премьералар гулдастасиУчинчи видеоклип хонанданинг яқиндагина “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера этилган “Лайло” номли қўшиғи учун суратга олинди. Мазкур тарона премьерасидан сўнг кўпсонли мухлислари илтимоси билан видеоклип яратиш ниятида бўлган Тўлқин Жабборов таниқли клипмейкер Нозим Толиповга мурожаат этди ва айни кунда монтаж жараёнлари олиб борилмоқда. Маълумот ўрнида айтиб ўтишимиз лозим, “Лайло” таронасининг матни шоира Адолат Полвонова қаламига мансуб. Мусиқаси ва аранжировкаси Аъзамжон Эралиев томонидан тайёрланган.

Тез кунда Тўлқин Жабборовдан премьералар гулдастаси

Тез кунда Тўлқин Жабборовдан кетма-кет учта қўшиқ учун ишланган видеоклип премьерасини ўтказиб юборманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol