Шерзодбек Якубовдан битирувчилар учун янги туҳфа

Сана: 23.05.2014 1886

Шерзод Якубовнинг 25-май “Сўнгги қўнғироқ” кунига бағишланган таронаси битирувчиларга маъқул келиши аниқ. “Мактаб” дея номланган қўшиқ ҳар бир инсонни болалик даврига чорлаб, мактаб хотираларини ёдига солади. 

 

Қўшиқнинг матни ва мусиқаси Жасур Саидовга тегишли. Шерзод Якубов бу қўшиқ битирувчиларга маъқул келиб, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида мадҳияга айланишига умид қилмоқда. “Ўзбегим Таронаси” радиосида илк марта қўшиқ янграгач, тингловчиларнинг фикрлари қабул қилиниб, улар қўшиқ яқинлашиб келаётган сана учун мос эканлигини эътироф этишди. Эндиликда сиз ҳам сайтимиз орқали Шерзод Якубов ижросидаги янги “Мактаб” номли таронани тинглаш имконятига эгасиз!

Шерзодбек Якубовдан битирувчилар учун янги туҳфа

Хонанда ижодида эса тез кунларда кетма-кет янгиликлар кутилмоқда. Ёз мавсумида Шерзод Якубов ижодидаги “Адоман” қўшиғига видеоклип суратга олиш учун Дубай ва Истамбул шаҳарларига жўнаб кетиш арафасида. Ҳозирча айнан қайси клипмейкер унга ҳамроҳлик қилиши номаълум, бироқ бу ҳақда батафсил тез кунларда маълум қилишга ваъда берган Шерзод Якубов яна бир янги тарона ёзиш ишлари бошланганлигини ҳам маълум қилди.

Шерзодбек Якубовдан битирувчилар учун янги туҳфа

Янги ижод намунаси ҳақида батафсил маълумот ҳозирча сир сақланаётганлигини маълум қилган Шерзод Якубов фақатгина қўшиқ мавзуси гўзал туйғу бўлган муҳаббат ҳақида эканлигини айтиб ўтди, холос. Хонандага келгуси режаларида омад тилаб қоламиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol