“Манго” гуруҳидан қизиқарли тақдимот маросими

Сана: 10.02.2014 2811

Бу гуруҳ ижодкорлари ҳақида кўплаб гап-сўзлар бўлган. Турли фикрлар оғушидан муносиб чиқа олган ва бугунги кунда ўзбек эстрадасида мустаҳкам жой эгаллаётган “Манго” гуруҳи ижодкорлари илк альбомини тақдим этишга ҳозирлик кўрмоқдалар.

16-февраль куни пойтахтимиздаги “хХх” ресторанида “Дарвеш” альбомининг жонли тақдимоти ўтказилади. Бундан ташқари, айнан шу номдаги таронага ишланган клип ҳам премьера қилинади. Тақдимот маросимига “юлдузли кеча” дея таъриф бериш мумкин бўлади. Чунки эстрадамизнинг қатор вакиллари ҳамкасбларини қўллаб-қувватлаш мақсадида айнан шу ерга жам бўладилар. Қизиқарли ва кутилмаган совғалар тайёрланган бу дастурга биз ҳам таклиф этилганмиз.  

Хозирдан бу тақдимот қизиқарли ўтиши борасида турли тахминлар кўпайиб кетди. Биз эса тўлиқроқ маълумот олиш учун ижодкорлар билан боғландик. 

Айни пайтда йигитлар вокал бўйича тинимсиз машғулотларда иш олиб бормоқдалар. Сабаби тақдимот маросимида жонли ижрода қўшиқлар ижро этилади. Энг асосийси, бизни ҳайратга солган маълумот: тақдимот маросимида “Манго” гуруҳи йигитлари ўзларининг ижодидаги тароналарни эмас, балки бошқа санъаткорларнинг қўшиқларини ижро этар эканлар. Қизиқ... аммо нега ва кимнинг қўшиғи жаранг сочади? Ҳозирча бу саволнинг жавоби бизга номаълум. Сизда тахминлар бордир? Унда фикрларингизни кутиб қоламиз. Бироқ ижодкорлар бу ва бошқа сирларни биринчилардан бўлиб бизга маълум қилишга ваъда бердилар. 

Сайтимиз орқали эса тақдимот маросимини батафсил ёритиш вазифамиз. Шундай экан, энг сўнгги маълумотларни биз сизлар билан ўртоқлашишга доимо тайёрмиз! “Манго” гуруҳи йигитларига эса фақат омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol