Адҳам Солиев “Севги” уммонида

Сана: 13.07.2015 3306

Адҳам Солиев “Севги” уммонидаСанъатимизнинг ўзига хос намоёндаси, маҳоратли хонанда Адҳам Солиев мухлисларини лол қилишда давом этмоқда. Яқиндагина “Онажон” деб номланган тарона ва унга ишланган видеомаҳсулотни мухлисларига тақдим этган эди. Айни дамда хонанда янги “Севги” деб номланган таронаси ва айнан шу ижод маҳсулига суратга олинган видеоклипни  сайтимиз орқали тақдим этмоқда.

 Адҳам Солиев “Севги” уммонида

Адҳам Солиев “Севги” уммонида

Халқ сўзи билан яратилган  ҳазиломуз қўшиқнинг мусиқаси  Илҳом Маматовга тегишли. Фариз Азизов режиссёрлигида суратга олинган клипга операторлик вазифасини Ҳусан бажарган. Трек ва сюжет жанрида тасвирга олинган  видеомаҳсулот воқеалари ҳам таронага мос ва уни томоша қилган ҳар бир мухлиснинг кайфияти кўтарилади. Минг бор гапиргандан кўра бир бор томоша қилган афзал деганларидек, видеклипни ўзингиз томоша қилинг ва баҳо беринг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol