Бунёдбек Саидовдан яна янги клип премьераси

Сана: 23.10.2014 1350 қайноқ

Бир неча кун аввал истеъдодли хонанда Бунёдбек Саидовнинг "Сан мани" номли қўшиғига ишланган видеоклипни эътиборингизга ҳавола этгандик. Бугун хонандадан яна бир янги ижод намунасини қарши олинг. "Чин чин" номли тарона учун яратилган видеоклип Малайзиянинг энг гўзал масканларида тасвирга олинган.

 

 

Клипни томоша қилиб, гўёки Куала- Лумпур шаҳрига ғойибона саёҳат қилгандек сезасиз ўзингизни. 

Бу қўшиқнинг ғояси ҳам аввалгиси сингари Бунёдбекка тегишли бўлиб, сўзлари Ўктам Давлетов қаламига мансуб.

Клипмейкер Жўрабек режиссёрлигида Мурод Рўзметов суратга олган мазкур клип ранг-баранг тасвирларга бойдир.

"Чин чин" номли чин муҳаббатни тараннум этувчи ва рақсга чорловчи, шўх тарона учун муносиб клип яратилган  десак муболаға бўлмайди. Мархамат томоша қилинг.      

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol