Арслан Эсеновдан "Юрак" премьера тарона

Сана: 29.06.2015 2917 қайноқ

Ижодини бошлаганига анча вақт бўлган бўлса-да, кўпроқ кинофильмлардаги ролларига эътиборини қаратган,  ҳам актёр, ҳам хонандаликни биргаликда олиб бораётган Арслан Эсеновнинг янги ижод намунаси бугун "Ўзбегим таронаси" радиосида премера этилди.Бу ижодкор мухлисларга асосан "Қадамлар", "Бурч ва муҳаббат" каби фильмлардаги роллари билан таниш бўлиб, нафақат ўзбек балки россиялик киноижодкорлар томонидан яратилган картиналардан бирида ҳам иштирок этишга улгурди.

 Арслан Эсеновдан "Юрак" премьера тарона

"Юрак" номли тарона тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди ва яхши фикрлар билдирилди. Мазкур қўшиқнинг сўзи Зиёдбек Ҳаитов томонидан ёзилган бўлиб, мусиқаси озарбайжон халқ куйларидан олинган. Аранжирокани эса Ғуломжон Исмоилов бажарган. Янги композиция учун яратилган видеоклипни ҳам премьера сифатида эътиборингизга тақдим этмоқдамиз. Унда Акмал Назаров ва ёш актриса Сарвиноз роль ижро этишган. "Юрак" номли видеоклипни томоша қилиб, Арслан Эсеновнинг яниг қўшиғи ва видеоклипига  баҳо беринг.    

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol