Бобур Собиров "Ишқдур"... муҳаббатга ошуфта бўлган бўлган қалблар учун тарона премьераси

Сана: 01.05.2015 1208

"Жингалак" таронаси билан яна кўплаб мухлислар орттиришга мушарраф бўлган истеъдодли хонанда Бобур Собиров бугун "Ўзбегим таронаси" радиосида ўзининг навбатдаги янги таронасини премьера қилди. Шўх ва рақсбоп бўлган қўшиқнинг номи "Ишқдур" деб номланиб шери Хуршид Исматзодага, мусиқаси ва аранжировкаси Мухаммадшерзод Маҳсудовга тегишли. Эфирда илк маротаба янграган қўшиқни мухлислар ижобий қарши олишди ва хонандага ижодий парвозлар тиланди.

Бобур Собиров "Ишқдур"... муҳаббатга ошуфта бўлган бўлган қалблар учун тарона премьераси

Ижодкорнинг айтишича мазкур тарона учун тез кунда видеоклип ҳам суратга олинади. Айни дамда таниқли клипмейкерлар билан клипнинг сценарийси кўриб чиқиляпти. Айтиб ўтиш лозим Бобур Собировнинг ижоди шу кундан бошлаб янада жўшқин куч олади. Сабаби, хонанда кетма-кет янги тароналари билан тингловчиларини ҳурсанд қилиш истагида. Яна бир маълумот, шу кунларда хонанданинг "Ишқдур" дея ном олган альбом тақдимоти ҳам ўтказилади. Бизни кузатиб боринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol