Каниза "Малина" таронаси учун видеоклип суратга олдирди

Сана: 29.06.2017 1429

Каниза "Малина" таронаси учун видеоклип суратга олдирди

Ўзбек санъатида ўз ўрни ва йўналишига эга бўлган хонанда, такрорланмас образлари билан халқимизни ҳайратлантириб келган Каниза "Малина" қўшиғи учун видеоклип суратга олдирди. Бу сафар хонанда клипни яратишда серқирра ижодкор Алишер Узоқов билан ҳамкорлик қилди. Сценарий муаллифи, режиссёр ва бош роль ижрочиси Алишер Узоқов бўлди. Унда актёр, актриса Феруза Норматова билан кутилмаган жуфтликни кашф этди. Трек ва сюжетдан иборат бўлган бу ижод маҳсули ҳам комедик, ҳам романтик воқеаларга бой. Тасвирчи Иззат Лутфуллаев. Хонанданинг маълум қилишича, мазкур клипнинг ғоясидан унинг умуман хабари бўлмаган. У Алишер Узоқовга барчасини ишониб топширган. Суратга олиш жараёнларида Каниза Алишер Узоқовнинг маҳоратига яна бир бор тан берган. "Дўстим Алишер Узоқов ҳар бир ишни пухта ўйлаб бажаради. Шунчаки эмас, балки, бор меҳрини бериб ишлайди. Клипим сценарийсини ҳам, тасвирга олиш ишларини ҳам узоқ кутдим. Бугун эса кадрларни кўриб, кўнглим тоғдек кўтарилди. Ўз ишининг устаси билан ишлаш жуда мароқли, шу билан бирга ўта қизиқарли." - дейди хонанда берган маълумотига қўшимча қилиб. Демак, Канизадан тез кунда кутилмаган видеoпремьера бўлиши тайин. Кузатамиз.

Каниза "Малина" таронаси учун видеоклип суратга олдирди

Каниза "Малина" таронаси учун видеоклип суратга олдирди

Каниза "Малина" таронаси учун видеоклип суратга олдирди

Каниза "Малина" таронаси учун видеоклип суратга олдирди

Каниза "Малина" таронаси учун видеоклип суратга олдирди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol