Фарҳод ва Шириндан янги клип премьераси

Сана: 23.04.2015 4569

Эстрадамизда кўзга кўринган дуэт ижодкорлардан бири Фарҳод ва Ширин ўзига хос куй-қўшиқлари ва ранг-баранг видеоклиплари билан ижодини бойитиб боришмоқда. Сайтимизда мазкур дуэтнинг энг сўнгги яратган видеоклипи премьера этилмоқда.

Юртимизнинг қадимий ва гўзал шаҳарларидан бири Бухоронинг хушманзара гўшаларида тасвирга олинган видеомаҳсулот Фарҳод ва Шириннинг “Севгилим” номли таронаси учун яратилган.

Фарҳод ва Шириндан янги клип премьераси

Мухлисларга таниш бўлиб улгарган мазкур композициянинг шеъри шоир Бобур Бобомурод қаламига мансуб, мусиқасини Воҳид Қадимов басталаган. Аранжировка ишларини эса Жалол Сайфуллаев амалга оширган.

Фарҳод ва Шириндан янги клип премьераси

Ранг-баранг кадрларга бой клипни “9999” студияси режиссёрлари Ҳуршид ҳамда Нодир Собировлар тасвирга олганлар.

Фарҳод ва Шириндан янги клип премьераси

Ҳамиша навқирон ва кўркам Бухоро шаҳридаги барчага маълум ва машҳур масканларга ўзгача нигоҳ билан қараш имконини берувчи ажойиб видеони томоша қилиб, баҳраманд бўлишингиз мумкин.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol