XX асрнинг энг машҳур шлягер ва рақсбоп мусиқаларидан бири "Андижон полькаси" янгича талқинда

Сана: 18.04.2015 3002

Ёш истеъдод соҳиби Абдулазиз Зокиров Тв каналлар орқали кўпчиликнинг диққатини тортгани аниқ. Бир қатор композицияларига скрипка чалган ҳолда жўр бўлаётган ижодкорнинг яратган видеоклиплари томошабинлар эътиборига тушишга улгурди. Абдулазиз бугунги кунда яна янги ижод маҳсулини яратиш билан банд. 

XX асрнинг энг машҳур шлягер ва рақсбоп мусиқаларидан бири  "Андижон полькаси" янгича талқинда

XX асрнинг энг машҳур шлягер ва рақсбоп мусиқаларидан бири  "Андижон полькаси" янгича талқинда

Биз биламизки XX асрнинг энг машҳур шлягер ва рақсбоп мусиқаларидан бири бу "Андижон полькаси"дир. Мазкур полька асли андижонлик Ориф Тошматов қаламига мансуб бўлиб бу инсон Ориф гармон таҳаллуси билан ҳалқ орасида танилган. "Андижон полькаси" ўзбек ҳалқ чолғу мусиқасининг шоҳ куйларидан ҳисобланиб, оҳангида ҳақиқий ўзбекларга ҳос бўлган ғайрат, шижоат, шўҳчанлик ва албатта чапдасталик бор.

XX асрнинг энг машҳур шлягер ва рақсбоп мусиқаларидан бири  "Андижон полькаси" янгича талқинда

 XX асрнинг энг машҳур шлягер ва рақсбоп мусиқаларидан бири  "Андижон полькаси" янгича талқинда

Абдулазиз Зокиров мазкур ҳалқ ичида машҳур ва севимли бўлган полькани ёш авлод ўртасида янада давомий довруқ сочиши учун,  мусиқани асл полькадан андоза олган ҳолда бойитиб сайқаллаб, замонавий ўзига ҳос саунд билан бойитди.

XX асрнинг энг машҳур шлягер ва рақсбоп мусиқаларидан бири  "Андижон полькаси" янгича талқинда

 XX асрнинг энг машҳур шлягер ва рақсбоп мусиқаларидан бири  "Андижон полькаси" янгича талқинда

Шу кунларда ижодий жамоаси билан бирга рақсбоб бўлган "Андижон полькаси" учун "Паризода" гурухининг раққоса қизлари кўмагида видеоклип суратга олинди. Тез кунда биринчилардан бўлиб янги видеомаҳсулотни сайтимиз орқали томоша қиласиз.

XX асрнинг энг машҳур шлягер ва рақсбоп мусиқаларидан бири  "Андижон полькаси" янгича талқинда

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol