Шоҳруҳхоннинг саломатлиги қандай?

Сана: 20.01.2014 4830 қайноқ

Февраль ойида “Сен кетма” номли концерт дастурини муҳлисларига тақдим этадиган Шоҳруҳхон қўшиқларининг асосий қисмини ўзи яратиши ҳақида эшитганмисиз? Ҳа, ҳа матни-ю мусиқасини ўзи ёзиб ижро этади.

Хит бўлган тароналарининг асосий қисми, масалан, “Чорла”, “Зўрсан” ва бошқалар хонанда қаламига мансуб. Яна бири Шоҳруҳхон томонидан дунёга келди. Фақат аранжировкаси Жасур Бадалбоевга тегишли. Бу янги қўшиқ қандай номланишини 20 январь куни “Ўзбегим таронаси” радиосининг “Премьера” лойиҳасини тинглаб, билиб олишингиз мумкин.

 

Бундан ташқари концертда нималар кутилаётгани билан қизиқаётганлар ҳам кўп. “Истиқлол” санъат саройига ташриф буюриб хонанданинг янги қўшиқларини тинглайсиз, миллий, замонавий рақсларни томоша қиласиз ҳамда яна ижодкор ва концерт ташкилотчилари тайёрлаган баъзи бир туҳфалардан баҳра оласиз. Айни кунларда машҳур хареограф Сергей Злотников раққосаларга ажойиб, махсус рақс томошаларининг сир синоатини ўргатмоқда. Биз эса муҳлисларга ижодкор ҳаётидаги бошқа бир сирни фош этмоқчимиз. Яқиндагина Шоҳруҳхон дўстлари билан биргаликда тренажёр залига ташриф буюрди. У ерда ҳазил орасида дўстлар ўзаро куч синашди ва хонанда “Ҳозир кучимни кўрасизлар” дея оғир тошни кўтариб қўйибди. Албатта кучли эканига дўстларини ишонтира олган, лекин спорт машғулотларидан кейин бел оғриғидан тўшакка михланиб қолибди. Умуртқа поғонаси жиддий зарар кўрган хонандага текширув ўтказган шифокорлар дори дармон қабул этиб, ҳаракатни камайтиришни, иложи бўлса рақсга тушмаслигини тавсия этишган. Ҳатто концерт қолдирилишини таклиф этганлар ҳам бўлди. Ахир Шоҳруҳхонинг яқинлари унинг саломатлиги устида қайғуришди-да. Бироқ катта юрак кучига эга хонанда аста-секинлик билан соғлиғини тикламоқда. “Концертда албатта муҳлисларга рақс ижро этиб бераман”, деб айтяпти. Унинг бундай куч-ғайрати билан ҳали концерта сальтони амалга ошириб чиқади, шекилли?! Нима бўлганида ҳам Шоҳруҳхоннинг саломатлиги мустаҳкам бўлиб, концерти ажойиб ўтишига тилак билдирамиз! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol