Хонанда Ҳусан "Лайли" клипини намойиш қилди

Сана: 25.06.2018 1165

Хонанда Ҳусан "Лайли" клипини намойиш қилди

Хушовоз хонанда Ҳусан томошабинлар ҳукмига узоқ кутилган "Лайли" видеоклипини тақдим қилди. Видеоклип Жамшид Исахўжаев режиссёрлигида суратга туширилган. Унда бош ролни актриса Муқаддас Саъдуллаева ижро қилган. Тарона муаллифларига тўхталадиган бўлсак, айни дамда барчанинг севимли қўшиғига айланган мазкур композиция Арслон Карим сўзи ва Аҳлиёр Азимов мусиқаси билан яратилган.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хусан шу кунларда яна бир янги видеоклип устида ишламоқда. Ҳозирда тайёргарлик ишлари олиб борилаётган клип "Ойижон" қўшиғи учун тасвирга туширилади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol