Шаҳзод Муродов ижодидаги навбатдаги тарона

Сана: 03.03.2015 1325 қайноқ

Ёш истеъдод вакили Шаҳзод Муродов "Ўша ўшасан" таронаси ва айниқса, клипи билан анча мухлислар тўплашга эришганди. Бугун эса хонанда томонидан яратилган навбатдаги ижод намунасига баҳо бериш фурсати етди. 

"Ўзбегим таронаси" радиоси орқали тақдим этилган қўшиқ "Алам" дея аталган бўлиб, у хонанданинг аввалги ижод намуналаридан фарқ қилади.

Шаҳзод Муродов ижодидаги навбатдаги тарона

Буни премьера таронанинг илк тингловчилари бўлган мухлислар ҳам эътироф этишди. Таронанинг матни Нодир Азимов қаламига мансуб. Мусиқасини эса Иқбол Муҳаммаджон басталаган. Аранжировка муаллифи маҳоратли Жасур Бадалбоевдир. 

Шаҳзод Муродов ижодидаги навбатдаги тарона

Хонанда такдим этган янги қўшиғи кўплаб тингловчиларнинг олқишига эриша олгани унинг ютуғидир. Сайтимиз орқали янги таронага баҳо беришингиз мумкин. 

Шаҳзод Муродов ижодидаги навбатдаги тарона

Йўналиш ҳамда мазмун жиҳатдан ҳам ўзгача тарзда яратилган тарона сизнинг мусиқий тўпламингиздан жой олса, ажаб эмас. Шаҳзод Муродов эса ижодида янгиликлар бисёр эканлигини маълум қилди. Барчаси ҳақида тез кунларда сайтимиз орқали бохабар бўлишингиз мумкин. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol