Жасур Гаипов ваъдага мувоффиқ 2015 йилда мухлислари учун кутилмаган туҳфалар тайёрламоқда

Сана: 01.03.2015 3294 қайноқ

Яқиндагина Жасур Гаиповнинг янги – «Ёнингда бўлай» қўшиғига видеоклип суратга олингани ҳақида хабар берган эдик ва суратга олиш жараёни акс этган кичик видеоролик ҳам тақдим қилинган эди. Мана энди POPCORN.UZ сайти фойдаланувчилари баҳор фаслининг илк кунида «JG Group»  тақдим этаётган - Жасур Гаиповнинг «Ёнингда бўлай» видеоклипини биринчилардан томоша қилиб, ўз фикрларини билдиришлари мумкин.

Жасур Гаипов ваъдага мувоффиқ 2015 йилда мухлислари учун кутилмаган туҳфалар тайёрламоқда

Ўз навбатида хонанда ушбу видеоклипнинг яралишида меҳнат қилган барча ижодкорларга ва ўз мухлисларига чукур миннатдорчилик билдириб қолади. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Гап шундаки, кўпгина талаб ва илтимосларга биноан Жасур Гаипов «Вақт» деб номланган қўшиғига ҳам клип суратга олди ва мухлислар эътиборига ҳавола қилинишга тайёр турибди. Ушбу видеоклип премьераси март ойининг 10 санасига белгиланган.

Жасур Гаипов ваъдага мувоффиқ 2015 йилда мухлислари учун кутилмаган туҳфалар тайёрламоқда

Ҳозирча эса «Вақт» деб номланган видеомаҳсулотнинг суратга олиниш жараёни қандай кечганлигини POPCORN.UZ сайтида томоша килишингиз мумкин. Демак, кўриб турганингиздек, Жасур Гаипов ижодга ўта жиддий киришган ва ваъдага мувоффиқ 2015 йилда мухлисларни энг оригинал қўшиқ ва видеоклиплар билан хурсанд килишни мақсад қилиб қўйган. 

Жасур Гаипов ваъдага мувоффиқ 2015 йилда мухлислари учун кутилмаган туҳфалар тайёрламоқда

«Вақт» видеоклипи ижодкорлари:

Сценарий муаллифи ва режиссёр – Санжар Маткаримов

2-режиссёр – Мансур Васати 

Оператор – Жаҳонгир Ибрагимов

Либослар буйича рассом – Ҳилола Шер

Грим устаси – Екатерина Серьякова

Ролларда: илк бора экранда Санжар Кенжаев, Акбарҳўжа Расулов, Маъруф Отажонов ва бошқалар.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol