“Ўзбегим Таронаси” радиосида юлдузлар билан янги лойиҳа

Сана: 27.06.2014 3727 қайноқ

“Ўзбегим Таронаси” радиоси бир неча йиллардан буён таниқли юлдузлар ва тингловчилар билан биргаликда оригинал лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Ана шундай лойиҳалардан яна бири “Галакси боулинг” дея номланади. Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни соат 14:00дан 16:00 гача “Ўзбегим Таронаси” радиоси ва Галакси боулинг билан ҳамкорликда юлдузли боулинг мусобақасини ўтказмоқда. Мусобақа қоидаларига кўра, юлдузлар жамоаси мухлислар жамоасига қарши кўп очко тўплаш борасида кураш олиб борадилар.

“Ўзбегим Таронаси” радиосида юлдузлар билан янги лойиҳа

Куни кеча бўлиб ўтган лойиҳанинг навбатдаги сонида ёш хонанда Миржон Ашрапов, кўпчиликнинг севимли хонандасига айланишга улгурган Далер, шунингдек, сўнгги вақтларда шов-шувларга сабаб бўливчи клипларни тақдим этаётган Жасур Ғоипов фан клуб жамоасига қарши ўйин ўтказишди. Аслида ўйин дўстона руҳда ўтиб, қувноқ лаҳзаларга бой бўлди. Мусобақадан онлайн репортаж ҳам олиб борилди. Бу эса ўйинга ва иштирокчиларга янада завқ бағишлади. 

“Ўзбегим Таронаси” радиосида юлдузлар билан янги лойиҳа

Лойиҳанинг аввалги сонларида ўзбек эстрадаси юлдузлари вакилларидан Одил Тўлаганов, “Сетора” гуруҳи иштирок этиб, мухлислар билан бевосита суҳбатда бўлишганди. Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни соат 14:00да “Ўзбегим Таронаси” радиосига қулоқ тутсангиз, лойиҳанинг навбатдаги қизиқарли ўйинлари гувоҳига айланасиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol