Тамила муҳаббатини қўшиқ орқали изҳор этди

Сана: 15.01.2015 3099 қайноқ

Эстрадамизда Тамила ноодатий йўналишдаги қўшиқлари ва видеоклиплари билан ажралиб туриши барчага аён. Шу сабаб ҳам унинг ашаддий мухлислари доим севимли хонандаларидан янгидан янги ижод намуналарини интизорлик билан кутишади.

Ана шундан янги қўшиқлардан навбатдагиси бугун "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали премьера сифатида тақдим этилди. ФМ 101.00 тўлқинида илк марта жаранг сочган таронанинг матн муаллифи Нодир Азимов қаламига мансуб. Мусиқасини Нажот Агзамов басталаган бўлса, Жасур Абдураҳмонов унга мусиқий сайқал берган. 

Тамила муҳаббатини қўшиқ орқали изҳор этди

Тамила ўзининг ёқимли ижроси билан тўлиқ равишда мухлисларга тақдим этилган қўшиқ тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Айниқса, таронанинг матни кўпчиликка манзур бўлгани маълум бўлди. 

Тамила муҳаббатини қўшиқ орқали изҳор этди

Инсонлар ҳаётидаги ўлмас мавзу бўлган муҳаббат тараннум этилган қўшиқ сизнинг ҳам мусиқий жавонингиздан жой олса, ажаб эмас. Таронани тинглашга улгурмаган бўлсангиз, сайтимиз орқали тинглаб, баҳо беришингиз мумкин!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol