Август-сентябрь ойларининг энг яхши клиплар ТОП-5 талик рейтинги

Сана: 21.10.2014 1113 қайноқ

Хабарингиз бор, сайтимиз мунтазам равишда клиплар ва кинофильмлар рейтингини эълон қилиб боради. Бу сафар август-сентябрь ойларида YouTube интернет видеохостинг хизматига жойлаштирилган ва шу кунга қадар энг кўп томоша қилинган виеоклиплар рейтингини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Рейтингимизнинг 5-поғонасидан “Божалар” гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжоновнинг “Жанона” номли таронасига ишланган видеоклипи жой олди. хазиломуз тарзда яратилган бу видео 13-сентябрь куни мухлисларга тақдим этилган бўлса, шу кунга қадар 135 000 дан ортиқ томошабин бу клипдан баҳраманд бўлган. 

Шу кунгача Шоҳруҳхоннинг мухлислари учун тақдим этган энг сўнгги видеотуҳфаси бу “Қўғирчоқ” таронасига ишланган клипдир. Айнан мазкур клип 2-сентябрь куни YouTube интернет видеохостинг хизматига жойланган. Инсоннинг қадр-қиммати тасвирланган видеони 140 000 мингдан ортиқ мухлис томоша қилишга улгурган ва рўйхатимизнинг 4-қаторидан жой олган. 

Рейтингимизнинг “Кучли учлик” рўйхатини дуэт тарона очиб беради. Шоу-бизнес оламида катта шов-шувларга сабаб бўлган тарона, бундан ташқари, кутилмаган клип Лола ва Dj. Piligrim томонидан тайёрланган “Юлдуз” номли ижод маҳсулидир. 9-сентябрда мухлислар эътиборига тақдим этилган видео қисқа фурсат ичида 160 000 дан ортиқ томошабинни ўзига жалб эта олди. 

Рейтингимизнинг 2-ўрни ёшларнинг севимли ижодкорлари саналмиш “Уммон” гуруҳининг “Эслаб қол” таронасига ишланган клипига насиб этди. 14-август санасида YouTube интернет видеохостинг хизматига жойланган видеони шу кунга қадар 335 000 мингдан ортиқ мухлис томоша қилиб, баҳо беришга улгурди. 

Ниҳоят, рейтингимизнинг энг олий 1-ўрни! бу сафар рўйхатимизда Шаҳзода етакчилик қилмоқда. Кўплаб юракларни забт этган ва ларзага келтирган “Шунчаки” таронасига ишланган видеоклип интернет оламида энг томошабинбоп клиплар рейтингида 1-қаторда жойлашган. 6-август куни мухлислар эътиборига тақдим этилган клипдан 650 000 дан зиёд томошабин баҳраманд бўлишга улгургани бунинг далилидир. 

Унутманг, шоу-бизнеснинг энг сўнгги янгиликлари, клиплари www.popcorn.uz сайтида. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol