"Геолог. Ўлимдан кучли" блокбастери "Эътироф-2014" мукофотига лойиқ топилди

Сана: 29.12.2014 1783

Жорий йилда ўзбек кино оламига янгилик бўлиб кириб келган "Геолог. Ўлимдан кучли" картинаси катта шов шувларга сабаб бўлгани сир эмас. Жанр жиҳатдан ҳам, сценарий жиҳатдан ҳам бошқа фильмлардан ажралиб турувчи бу кино Ватанимизнинг катта эътирофига сазовор бўла олди. 

Ҳаётий воқеаларга асосланган картина 26 декабрь куни "Истиқлол" санъат саройида ўтказилган "Эътироф 2014" миллий мукофоти ғолибига айланди. "Йилнинг энг яхши фильми" номинациясида ғалабага эришган кино блокбастер бўлиб, жаҳон стандартларига мос тарзда яратилган. 

"Геолог. Ўлимдан кучли" блокбастери "Эътироф-2014" мукофотига лойиқ топилди

Икки нафар ўзбек талабаларининг Новосибирскдаги амалиёти кутилмаган воқеаларга бой бўлиб, турли вазиятларни юзага келтиради. Мазкур кинода бош ролларни Адиз Ражабов ва Бобур Йўлдошев талқин этишган бўлса, шунингдек картинада россиялик ижодкорлар ҳам иштирок этишган. 

Бугунги кунда ҳар бир кинони саундтрексиз тасаввур қилиб бўлмайди. "Геолог. Ўлимдан кучли" блокбастер фильмининг продюсерлари картина учун саундтрек куйлашни Шаҳзодага топширишди ва хонанда буни аъло даражада уддалади.

 "Геолог. Ўлимдан кучли" блокбастери "Эътироф-2014" мукофотига лойиқ топилди

Рус тилида мукаммал равишда куйланган "Мало ли" саундтрекига яратилган клип картинанинг Москва, Остона, Истамбул, Нью-Йоркдаги халқаро премьерасидан аввал намойиш этилган. 

"Геолог. Ўлимдан кучли" блокбастери "Эътироф-2014" мукофотига лойиқ топилди

Бу саундтрек кинонинг таъсирчанлигини янада оширган, десак муболаға бўлмайди. Демак, картинанинг оммалашишига Шаҳзоданинг ҳам ҳиссаси катта бўлган. 

Фильмда турли ҳавфли ва қизиқарли вазиятлар томошабинни зериктирмаслиги аниқ. Шу ўринда эслатиш керакки, "Геолог. Ўлимдан кучли" картинаси "Tarona Records" компанияси билан ҳамкорликда суратга олинган. Дилмурод Масаидов режиссёрлиги остидаги картинанинг ғоя муаллифи Муҳлиса Азизовадир. Картина бош продюсери Ойбек Абдушукуров бўлиб, айнан бу ижодкорлар "Эътироф 2014" тақдирлаш маросимида статуэткани тантанали равишда қабул қилиб олишди. 

"Геолог. Ўлимдан кучли" блокбастери "Эътироф-2014" мукофотига лойиқ топилди

Мазкур картина ҳақида яна бир муҳим янгилик. Эндиликда сиз фильмни YouTube даги PopcornUzTV ва RizanovaUz орқали томоша қилиш имкониятига эгасиз. Бу картинани бир вақтнинг ўзида ўзбек ва рус тилларида томоша қилишингиз ҳам мумкин. Кино ижодкорлари айни пайтда яна бир йирик лойиҳа устида иш олиб боришмоқда. Уларнинг кейинги фаолиятларида омад тилаб қоламиз ва мукофот билан қутлаймиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol