Гули Асалҳўжаевадан премьера тарона “Атиргулим”

Сана: 12.12.2014 3243 қайноқ

Бир неча кун аввал, ёқимли овоз соҳибаси Гули Асалҳўжаева янги яратган ижод маҳсулини “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера этиши ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Мана бугун кутилган вақт етиб келди ва радиотингловчилар FM 101.0 тўлқинида илк бора жаранг сочган “Атиргулим” номли таронани тинглаш баробарида унга ҳолисона баҳо бериш имконига эга бўлдилар.

Истеъдодли ижодкор Нодир Азимов сўзи ва мусиқаси билан яратилган “Атиргулим” номли тарона  учун Жасур Бадалбоев мусиқий сайқал берган.   

Гули Асалҳўжаеванинг хабар беришича ''Новвотим'' деб номланган янги тарона ҳам тайёр ҳолга келтирилди.

Аввалги қўшиқларидан мутлако фарқ қилувчи, замонавий йўналишда, яратилган шўҳ тарона учун Тоҳир Муҳаммад шеъридан фойдаланилган, Абдурашид Усмонов эса мусиқа басталаган.

Телеканаллар орқали намойиш этилаётган “Алдадинг” таронасига яратилган видеоклип ҳам бизнинг сайтимизда премьера этилганидан хабарингиз бор. Янги “Атиргулим” учун тасвирга олиниши режалаштирилаётган клипнинг  премьераси ҳам айнан бизнинг сайтимизда бўлади. Кузатиб боринг ва янгиликлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol