Музаффар Мирзараҳимов Лолага ошиқми?

Сана: 24.12.2014 3453 қайноқ

Шоу-бизнесда яқиндагина ижодини бошлаганига қарамасдан, радиотўлқинлари орқали қўшиқлари янграётган ва клиплари телеканалларда намойиш этилиб келаётган хонанда Музаффар Мирзараҳимов ижодидаги навбатдаги қўшиғини тақдим этди. 

Шу кунгача "Алам алам", "Кимларга ишим тушмади" каби ноодатий мавзудаги қўшиқлари билан танилган хонанданинг янги таронаси "Лола" дея аталади.

Музаффар Мирзараҳимов Лолага ошиқми? 

Бу қўшиқ исм билан боғлиқ бўлса, Музаффарнинг шахсий ҳаётига алоқадорми ёки йўқми, буни аниқ айта олмаймиз. Бироқ қўшиқнинг илк тингловчилари янги ижод намунасига ижобий баҳо беришганини алоҳида таъкидлаш зарур. 

"Лола" қўшиғи бугун "Ўзбегим Таронаси" радиосида илк марта жаранг сочиб, тингловчиларни хушнуд этди. Кўпчилик Музаффар Мирзараҳимовнинг ижоди уларга маъқул келаётганлигини билдиришди. Албатта бундай фикрлар хонандани ҳам қувонтириши аниқ. Музаффарга омад ва зафар тилаган ҳолда, янги қўшиқни тинглашни тавсия этамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol