Динейранинг илк ижодий ишига баҳо беринг!

Сана: 16.12.2014 1200 қайноқ

Деярли барча, яъни ёш-у қарининг бирдек севимли байрами ҳисобланган Янги йил кириб келишига саноқли кунлар қолди. Айни вақтда юртимизда ҳам байрам кайфияти ҳукм сурмоқда, десак муболаға бўлмайди. 

Бу борада эстрадамизнинг ҳар бир хонандаси ҳам янги туҳфалар тайёрлашни бошлашган. Ана шундай ижодкорлардан бири Динейрадир. Куни кеча "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали Динейранинг "Новый год" номли байрамона қўшиғи илк бора тингловчиларга тақдим этилди. Мўъжизавий Янги йилнинг кириб келиши олдидаги ҳаяжонлар, бу куннинг сеҳри, болаларнинг қувончи-ю, катталарнинг умидлари ҳақидаги тарона тингловчиларнинг олқишларига сазовор бўла олди. 

Динейранинг илк ижодий ишига баҳо беринг!

Эътиборли жиҳати, бу қўшиқнинг матн ва мусиқа муаллифи Динейранинг ўзидир, яъни Динейранинг илк ижод маҳсулидир. Ўзининг дилидаги сатрларни қоғозга туширган Динейра барчани Янги йил билан чин дилдан қутлаш истагида. 

Динейранинг илк ижодий ишига баҳо беринг!

Кўнгилларни ҳаяжонга, орзу ва умидларга йўлдош қилувчи айём ҳақидаги таронани тинглашга улгурмаган бўлсангиз, хозироқ тинглаб, байрам нафасини ҳис қилишингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol