ШИРАЛИ ОВОЗ СОҲИБИНИНГ МУВАФФАҚИЯТЛИ ИЛК ҚАДАМИ

Сана: 28.04.2014 4758

Бугунги кун шоу-бизнес оламида янги овоз эгалари шижоатли ижоди билан илк қадамларни ташлаб, халқ меҳри ва эътиборига сазовор бўлиб келмоқда. Ана шундай истеъдод соҳибларидан бири – Баҳром Назаровдир. 

 

28 апрель куни соат 18:20 “Ўзбегим таронаси” радиоси меҳмони бўлган хонанда “Айрилдим” номли янги таронасининг илк премьерасини ўтказди. Радио тўлқинларида қўшиқ жарангидан аввал, бошловчи Турсуной Алимова кичик суҳбатни амалга оширди. Хонанданинг айтишича, Ўзбекситон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг севимли шогирдларидан бири бўлган Баҳром Назаров илк бора тақдим этган мазкур қўшиғи ижодидаги учинчи тарона экан.

Эслатиб ўтамиз, “Айрилдим” таронасининг матни Хушнуд Дарвешга, мусиқаси хонанданинг ўзига тегишли. Аранжировка муаллифи эса Нодир Умаров. 

Қўшиқ премьерасидан, олдин хонанда жонли ижрода парча куйлаб берди. Тан олиб айтиш керакки, Баҳром Назаровнинг санъати, ширали овози бугунги кун шоу-бизнес оламида саноқли. Лекин, хонанда жуда камсуқум ва камгапгина йигит экан. Балки, илк бора эклюзив тарзда радио орқали биринчи ижоди премьера қилинаётганидан ҳаяжонлангандир... 

Хуллас, эфир соатларида сокин ва маҳзун таронанинг садолари янграй бошлаши билан барчанинг қалбига кириб борган бўлса ажаб эмас. Буни жонли эфирга қўнғироқ қилиб тушган кўп сонли мухлис ва тингловчиларнинг илиқ фикрлари мисолида ҳам кўриш мумкин.

Улар қўшиқ ва хонанданинг истеъдодига юксак баҳо беришди. Баҳром Назровга улкан ижодий парвозлар тилаб янги тароналарни кутиб қолишларини ҳам қистириб ўтишди. 

Дарвоқе, премьера қилинган янги қўшиққа видеоклип ҳам тайёрланган. Мазкур клип биринчилар қаторида сайтимизда премьера қилинди. “Айрилдим” таронасининг видеоклипини Бахтиёр Турғунов ҳамда Дилмурод Қосимовлар тасвирга олишган.

Марҳамат, уни томоша қилиб ёш хонанданинг ижод намунасига баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol