Ака ука ижодкорлардан тез кунда янги ижод маҳсулини қарши оласиз

Сана: 11.12.2014 3337

Санъат оламида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга ижодкорлардан бири таниқли бастакор Дониёр Агзамов яратган мусиқалари деярли кўпчиликнинг қалбидан жой олган.Шоу-бизнесда ижод қилаётган аксарият хонандаларнинг қўшиқлари муаллифи бўлган Дониёр Агзамов бир қатор кинофильмлар учун ҳам махсус мусиқалар яратгани барчага маълум.

 

Айни кунда ижодкор яратган янги мусиқа учун видеоклип суратга олинмокда. Режиссёр эса бастакорнинг укаси клипмейкер Дилмурод Агзамовдир. Бугунги кунда бир неча видеоклиплар яратиб, тажриба орттирган Дилмурод акаси Дониёр Агзамов мусиқаси учун романтик йўналишдаги сюжетли клип тасвирга олишни режалаштирди.

 

Энг аҳамиятли томони клипнинг бастакор билан боғлиқ кадрлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида суратга олинди. Дунёнинг энг гўзал шаҳарларидан бири бўлмиш Истанбулда, денгиз соҳилларида тасвирга олинган видеоклип лавҳалари соф муҳаббатни тараннум этувчи мусиқа ва сюжетга мос равишда бўлиб, иш жараёнида бироз қийинчиликлар бўлишига қарамай, ўйланган натижаларга эришилди. Олдинда актёрлар билан романтик сюжет суратга олиниб, монтаж ишлари олиб борилади.

 

Ўйлаймизки, тез орада янги видеоклип тайёр ҳолга келади ва уни биринчилардан бўлиб сайтимиз орқали томоша қилиш имкониятингиз бўлади. Ўтказиб юборманг

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol