ҳаётий воқеаларга асосланган клип

Сана: 10.01.2014 1733 қайноқ

Баъзан  биргина клипни томоша қиласиз-у гўёки  катта фильмни кўргандай бўласиз. Абдували Ражавобнинг  “Соғинар” деб номланган клипида эса бир  эмас, тўрт фильм жой олган десак хато бўлмайди.

 

Тўғриси бу маълумот сизни ҳам ҳайрон қолдирган бўлиши мумкин. Барига  Ёдгор Носиров ҳамда Жамшид Ҳожиниёзовнинг ғояси сабабчи. Айнан шу икки ижодкор  4 та ҳаётий воқеани тасвирга туширишни истаган ва излаб излаб, худди шу воқеаларни бошидан кечираётган қаҳрамонларни топишган. Клипда соғинч нақадар гўзал, қанчалар таъсирли, нечоғлик қудратли экани намоён бўлган. Эҳтимол  ҳаётингиз давомида ушбу воқеалардан бирини бошдан кечиргандирсиз? Клипни томоша қилиб, таниш ҳолатларни учратасиз. Майли, минг марта эшитгандан кўра бир марта  кўрганга нима етсин! Фикр мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol