Манзура ёқимли хотираларни ёдга солувчи қўшиқни тақдим этди

Сана: 24.02.2015 1209 қайноқ

Бир неча йиллик фаолияти давомида февраль ойида ўзининг илк яккахон концертини тақдим этган Манзура ижодининг ранг-баранглиги билан доим ажралиб турган. Бугун кўплаб мухлисларнинг севимли хонандасига айланган Манзура ижросидаги янги қўшиқ "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали тақдим этилди. 

Аслида бир неча йиллар аввал яратилган ва минглаб санъат шинавандаларининг юрагидан жой олган бу қўшиқ Манзура ижросида янгича талқинда жаранг сочди. "Жанон бўламан" дея ном олган тарона кўпчиликка яхши таниш. Бу таронага замонавий ва ўзгача йўналишда янгича турда маҳоратли бастакор Аҳмад Хожиматов мусиқий сайқал берди.

Манзура ёқимли хотираларни ёдга солувчи қўшиқни тақдим этди

Манзуранинг ижроси ила янада жонли тарзда янграган қўшиқ ФМ 101.00 тингловчилари учун ҳа кутилмаган туҳфа бўлди, десак адашмаган бўламиз.

Миллий руҳдаги тарона кўплб мухлисларнинг ҳам олқишларига сазовор бўла олди. Айни дамда вилоятлар бўйлаб гастроль сафарини уюштираётган хонанда учун ҳам илиқ ва самимий фикрлар ғоят қадрлидир. Катта ҳаяжон ила устоз санъаткорлар томонидан куйланган қўшиқни қайта ижро қилиб, мухлисларга тақдим этган Манзуранинг кўнгли бир олам шодликка тўлгани аниқ. Қўшиқни сайтимиз орқали тинглаб, баҳраманд бўлишингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol