"Афруз" гуруҳидан Лолага аталган нола

Сана: 09.01.2014 2270 қайноқ

Сўнгги вақтларда "Кеча-кундуз" қўшиқ куйлаб чарчаган "Афруз" гуруҳи йигитлари ниҳоят, янги таронани тақдим этиш арафасида. Қўшиқ номи "Лола" деб номланиши қизиқ...

Аҳамият берган бўлсангиз, "Афруз" гуруҳида қизлар исмларига аталган қўшиқлари кўп учрайди. "Дурдона" таронаси орқали машҳурликка эришган гуруҳ "Гулилола" қўшиғидан сўнг, мана яқинда "Лола" қўшиғини ҳам тақдим этди. "Дам бу дам" қўшиғининг ритмига монанд бўлган ушбу шўх қўшиқда ажойиб тарзда сўз ўйини қўлланилган. Қўшиқ матни Элдор Қаюмов томонидан ёзилган. Рақсбоп мусиқа эса Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланди. Гуллар мамлакатидаги лола гулининг исми Шалолами ёки Лолами? Қўшиқни тингласангиз албатта, жавоб топасиз деган умиддамиз. Балки бу тарона ҳам Шалолага, ҳам Лолага аталгандир?! 

 Шалола, Лола, Лола

Сенга бу нола...

Бу ҳали ҳаммаси эмас. "Афруз" гуруҳи яқинда 4 та қўшиқни тақдим этишга шай турибди. Кетма-кет қўшиқларнинг энг охиргиси сокин оҳангга эга бўлиб, айни вақтда ушбу таронани ёзиш ишлари тугатилмоқда. 

Яна бир янгилик.  "Афруз" гуруҳи янги тароналарнинг 2 тасига клип суратга олиш учун яқинда чет эл сафарига жўнаб кетишади. Ўлкамизда қиш фасли ҳукмрон вақтда гуруҳ йигитлари Малайзияга сафар қилишга қарор қилишди. Узоқ мамлакатда машаққатли меҳнат асосида суратга олиниши режалаштирилган клиплар тайёр бўлгач, албатта www.popcorn.uz сайти орқали кўриб баҳо беришингиз мумкин бўлади. Биз эса янги 2014-йилни янги тароналар ва клиплар билан бошлаётган гуруҳ вакилларига омад тилаб қоламиз! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol