Ёдгор Мирзажоновдан "Девона бўлдим" клип премьераси

Сана: 14.11.2014 1801 қайноқ

Сайтимиз орқали эстрадамизда ижод қилаётган санъаткорларнинг энг янги ижод намуналари билан биринчилардан бўлиб таништиришда давом этамиз.  Мана бугун ҳам янги видеоклип эътиборингизга ҳавола этилмоқда. Мазкур клипнинг муаллифи ёшларнинг суюкли хонандаси Ёдгор Мирзажоновдир.

“Девона бўлдим” номли таронаси учун клип яратишда хонанда режиссёр Шуҳрат Мавлонов билан ҳамкорлик қилди. 

Миллий йўналишда яратилган шўх тарона хонанданинг мухлисларига манзур келган қўшиқлардан бири бўлиб, унга ўзига хос услубда клип тасвирга олишни режалаштиришди.

Тоғ ёнбағрларида жойлашган қишлоқларда суратга олинган клип сюжет асосида яратилган бўлиб бош ролда ёқимтой актрисалардан бири Наргиза Салмоновани кўришингиз мумкин. Тасвирга олиш ишлари тўрт кун давом этиб юртимизнинг сўлим гўшаларида, табиатнинг гўзал манзарали қишлоқларида суратга олинди. Марҳамат уни томоша қилиб, фикрларингизни билдиришингиз мумкин.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol