Улуғбек Раҳматуллаев кузги ёмғир остида...

Сана: 30.10.2014 5351 қайноқ

Яқиндагина ўзининг яккахон концерт дастурини аъло даражада ўтказган Улуғбек Раҳматуллаев бугун яна мухлисларини хушнуд этиш ниятида. 

Бир неча кун аввал тақдим этилган “Тошкентда ёмғир ёғар” таронаси учун суратга олинган видеоклип тайёр ҳолга келиб, бугун сайтимиз орқали эксклюзив равишда эътиборингизга ҳавола этилмоқда. Алишер Таир қаламига мансуб матн асосида яратилган куйнинг аранжировкаси устида Жасур Бадалбоев ишлаган. Видеоклипни эса маҳоратли клипмейкерлардан бири Санжар Маткаримов суратга олган. 

Улуғбек Раҳматуллаев кузги ёмғир остида... 

Улуғбек Раҳматуллаев кузги ёмғир остида...

Юқори сифатдаги видеонинг таъсирчан лавҳалари ҳар бир мухлиснинг кўнглига ёрқин хотираларни ёдга солса ажаб эмас. Бу сафар Улуғбек Раҳматуллаев клипда бош қаҳрамон ролида намоён бўлмаган бўлса-да, бироқ асосий ҳал қилувчи образни акс эттиргани таҳсинга лойиқ. 

Улуғбек Раҳматуллаев кузги ёмғир остида... 

Улуғбек Раҳматуллаев кузги ёмғир остида...

Севара Солиеванинг актрисалик маҳорати ҳам клипнинг таъсирчан ва сермазмун яралишига ўз ҳиссасини қўшган. Актёрларни танлашда ижодкорлар адашишмаганлигига ўзингиз ҳам амин бўласиз. 

Улуғбек Раҳматуллаев кузги ёмғир остида... 

Улуғбек Раҳматуллаев кузги ёмғир остида...

Ёмғир остидаги романтик кайфият улашувчи клипни сайтимиз орқали қарши олинг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol