“Диёр” гуруҳидан кутилган клип “Сени сўрар”

Сана: 31.10.2014 2944

Ижтимоий тармоқлар орқали кўплаб маҳоратли эстрада вакилларимизнинг қизиқишига сабаб бўлган клип бугун сайтимиз орқали эксклюзив равишда эътиборингизга ҳавола этилмоқда. 

 

 

“Сени сўрар” дея номланган қўшиқ ижодкорларнинг тинимсиз меҳнати асосида яратилган тарона бўлиб, клипи ҳам юқори сифатда тайёрланди. Гуруҳ вакиллари Юлдуз ва Жамол клип суратга тушириш учун ўз ишининг устаси бўлган клипмейкер Тимур Примқулов билан ҳамкорлик қилишди. 

Клипдаги сюжет ҳеч бир мухлисни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Ғурур, нафс каби омиллар таъсирида армонли муҳаббатга айланган севги қиссаси акс этган тасвирлар балки баъзи кишилар учун таниш туюлар...

Ижодкорларнинг имиджини ҳам алоҳида таърифлаш зарур. Икки хил образда намоён бўлган Жамол ва Юлдузга кейинги ижодий фаолиятларида ҳам омад тилаб қоламиз! 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol