“Уммон” гуруҳида уммондек куч ғайрат!

Сана: 13.03.2014 4009

Яқиндагина гастороль сафаридан қайтган “Уммон” гуруҳи ижодкорлари толиқиш нима эканини билмайдиган кўринади. 

Ишдан қайтиб, яна ишга киришиб кетдилар. Шунчалар куч-ғайрат тўлиб кетганки, бир ҳафта ичида  нақ иккита тарона яратди. 

Биринчиси “Ким дея” номини олган. Бу қўшиқни тинглаб, гап нима ҳақида кетаётганини дарҳол  англаб етасиз... Албатта, соғинч мавзуси катта аҳмиятга эканини ҳаётда учраб турадиган воқеалар  ёрдамида ҳис этамиз. Қўшиқни тинглаб, ана шу  туйғулар сеҳрини  бошдан кечирсангиз ажаб эмас.

Иккинчи қўшиқ хатолар мавзусини ўз ичига олган. Яна одатдагидек ошиқ йигит хатога йўл қўяди десангиз хато қиласиз. Бу гал қиз бош ролларда, яъни кетма-кет кераксиз хатти-ҳаракатлари билан  ошиқ йигит дилига озор етказаверади. Мазкур қўшиқнинг номи  “Кераги йўқ”.

Икки қўшиқнинг мусиқаси ва матнини Зохид Ризқиев яратган. Ана шу тароналарни  тинглаш истаги пайдо бўлган бўлса, сайтимизнинг “Супер премьера” саҳифасига ташриф буюринг.

Янги мавсумда янги тароналар қалбингизга янги гўзла туйғуларни бағишлашини истаймиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol