Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

Сана: 11.03.2020 1963

Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

 

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг анъанага айланган концерт дастурига старт берилди.
Концертнинг илк куни мувофаққиятли ўтди. Катта жамоа жалб қилинган жорий йилдаги концертнинг биринчи кунидаёқ Юлдуз Усмонова мухлисларини ўзига мафтун этди. 

Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

 

Дастур 3 қисмдан иборат бўлди. Бироқ шунга қарамай, зални тарк этмаган томошабинлар талабига биноан бир нечта сўраган қўшиқлари концерт сўнгида куйланди. Ушбу концерт раққос ва раққосалар иштирокидаги ўзгача интро билан бошланди.
Шундан сўнг "Баҳор бўлади" таронаси билан Юлдуз Усмонова баҳорий образда саҳнага чиқди. Баҳорой раққосалар эса ўз рақслари билан дастурнинг бошидаёқ томошабинларни лол қолдиришни бошлашди.
Шундан сўнг "Тошкент сити" номли ажойиб тарона куйланди. "Дунёларидан", "Мажнунтол" номли мусиқий асарлар куйланганда раққосаларнинг бетакрор рақсларидан завқланган томошабинлар биргаликда рақсга ҳам тушишди.
Ана ундан сўнг бек вокал куйловчилар қаторида турган Нилуфар Усмонова саҳна марказига келди ва Юлдуз Усмонова билан бирга "Келмади" яъни халқ орасида "Шабада" номи билан машхур бўлган дуэтни куйлашди. Шу билан Биринчи қисмга якун ясалди.

Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

 

Юлдуз Усмонова иккинчи қисмга тайёргарлик кўргунга қадар қизиқчи Шукурилло Исроилов меҳмонларни ўз ҳазил мутойибалари билан кайфиятларини янада чоғ қилди.Иккинчи қисм "Шўх балла" таронаси билан бошланди ва "Йиғлайди", "Танҳоманам",
"Розимикан", "Омон бўлинг", "Ой ой ой" ашулалари билан давомланди. Бу қисмдан ўрин олган "Онагинам" номли қўшиқ ҳаммани йиғлатди. Шундан сўнг саҳнага 50 дан ортиқ раққос ва раққосалар чиқиб такрорланмас рақсни ижро қилишди.
Учинчи қисм "Мевлом" тарона билан бошланди. Кетма кет "Бир ғазал", "Олдида", "Дам дам","Тут қўлимдан, "Аёллар", "Севги изҳори" ва водийча "Жиндак" қўшиқлари ижро қилинди. Барча қўшиқларга рақсларни "Наврўз" рақс ансамблининг раққос ва раққосалари ижро қилди.
Концерт якунланди. Бироқ томошабинлар зални тарк этишмади. Яна қўшиқ сўрашди. Барча меҳмонларнинг бир овозда Юлдуз Усмонова дея хонандани қайта саҳнага чорлашди. Уларга йўқ дея олмаган Юлдуз Усмонова саҳнага чиқди ва сўраган соғинган қўшиқларидан бир нечтасини куйлади. Дастур давомида лазер шоу ҳам ўтказилди. Бетакрор декорация доимгидек мухлисларга баҳорий кайфиятни улашди. 25 март кунигача давом этадиган концертнинг қолган кунлари ҳам омадли ўтишига тилакдошмиз ва севимли санъаткоримизга куч-қувват тилаб қоламиз.

Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

 

Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

 

Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

 

Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

 

Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

 

Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

 

Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига старт берилди

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol