Муниса Ризаева ҳаётдаги бахтини тараннум этди

Сана: 28.10.2014 1995 қайноқ

Яқиндагина ўзининг илк яккахон  концерт дастурини тақдим этган Муниса Ризаеваеинг бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали илк марта жаранг сочган қўшиғи мухлислари учун кутилмаган туҳфага айланди.

“Ота-она” дея номланган тарона Мунисанинг ички туйғуларини ўзида мужассам этган бўлиб, бу қўшиқ илк марта унинг концерт дастурида янграган эди. Ўшанда ҳам кўплаб меҳмонлар таронадан таъсирланиб, кўзларига ёш олишган.

Ҳақиқаттан ҳам инсон учун дунёдаги энг олий муқаддас зот бу – ота ва онадир. Муниса эса ўз таянчи, ишончи, қувончи ва бутун борлиғи, ҳаётининг мазмуни-ю энг катта бахти эканлигини тараннум этган. Бу қўшиқнинг матн ва мусиқа муаллифи Иқбол Муҳаммад бўлиб, аранжировкасини Жасур Бадалбоев тайёрлаган.


ФМ 101.00 тўлқини узра жаранг сочган тарона кўплаб тингловчиларни бир зумга бўлса-да, ёқимли ҳислар оғушига олиб кетганлигини улар томонидан билдирилган фикрлар тасдиқлайди.

 

Хулоса қилиб айтганда, ҳар биримизнинг дилимиздаги сатрларни қўшиқ қилиб куйлаган Муниса Ризаеванинг “Ота-она” қўшиғини тинглашингизни тавсия этамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol