Улуғбек Раҳматуллаев янги видеоклип суратга олдирди

Сана: 24.01.2017 2546

Улуғбек Раҳматуллаев янги видеоклип суратга олдирди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев халқимиз учун кетма-кет янгиликлар яратишда давом этади. Хонанда шу кунларда ажойиб қўшиғига видеоклип тасвирга олдирганини маълум қилди.

Улуғбек Раҳматуллаев концерт дастурида бир нечта янги қўшиқлар куйлагани барчага маълум. Улар орасида буюк мутафаккир Алишер Навоий ғазалларидан фойдаланган ҳолда ёзилган қўшиқ ҳам мавжуд эди. “Мубтало бўлдим санга” номли мазкур мусиқий асар илк жарангидаёқ мухлислар эътиборини тортиб, кўплаб олқишларга сабаб бўлган эди. Хонанда айнан шу таронасига Ҳасан ва Ҳусан Атабаевлар режиссёрлигида видеоклип суратга олдирди. Трек жанрида тасвирга туширилган видео маҳсулот бобокалонимиз Мир Алишер Навоийнинг таваллуд айёмлари арафасида халқимиз учун муносиб туҳфа бўлса ажаб эмас. Бу клипни суратга олишда эса клипмейкер Ёдгор Носиров ҳам ўз маслаҳатларини аямадилар ва бунинг учун хонанда уларга ўз миннатдорчилигини билдириб қолади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ғазални Иқбол Муҳаммад куйга солди. Мусиқий сайқалини эса Жасур Бадалбоев амалга оширди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Улуғбек Раҳматуллаев яна бир янги видеоклип устида ҳам иш бошлаган. Халқимизнинг бир гуруҳ севимли актёр ва актрисалари қатнашаётган мазкур клип ҳақида кейинги янгиликларимизда батафсил маълумот бериб ўтамиз. Ҳозирча, биздан йироқлашманг. Янгиликларимизни кузатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol