PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

Ёш истеъдод соҳиби Шахбозбек Элназаров “Қарамади ёр” дея хониш қилмоқда

Сана: 27.10.2014 1001 қайноқ

Бугун «Ўзбегим таронаси» радиосининг премьера дастурида навбатдаги янги тарона жаранг сочди. Янги тарона ижрочиси ёш истеъдод соҳиби Шахбозбек Элназаровдир.

 Хонанда  ўзининг «Қарамади ёр» қўшиғи учун Шарофиддин Болтабоев шеъридан фойдаланган, мусиқасини эса ўзи басталаган бўлиб, аранжировкани Муродилла Ҳакимов амалга оширган. Айни кунда мазкур қўшиққа видеоклип суратга олиш ғоясини эса Жасур Шаметов билан маслаҳатлашмоқда. 

Шахбозбек Элназаров «Ниҳол» мукофоти саралаш босқичида иштирок этиб, шаҳар босқичига тайёргарлик кўрмоқда. 

Шахбозбек Элназаров 

- «Яна севдим» қўшиғим эфирга узатилганидан кейин менга Фарғонадан бир йигит хат йўллади. Хатда у кишининг севган ёри бепарво эканини ёзиб, шу мавзуда қўшиқ яратишимни илтимос қилгандилар. Сўнгра мен шеърий тўпламлар орасидан Шарофиддин Болтабоевнинг «Қарамади ёр» шеърини ўқиб қолдим. Шеър айнан ўша мактуб йўллаган инсоннинг дардига мос бўлгани учун устозим Муродилла Ҳакимовга олиб бордим ва биргаликда қўшиқни яратдик.

Премьера дастурида янграган мазкур тарона тингловчилар кўнглидан жой олади, деб умид қиламиз ва ёш хонанданинг келгуси ижодига баркамоллик тилаймиз. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol