Дилафруз Ҳайитметова альбом тақдимотини ўтказди

Сана: 24.04.2018 3186

Дилафруз Ҳайитметова альбом тақдимотини ўтказди

Истеъдодли хонанда Дилафруз Ҳайитметова бир нечта қўшиқлари билан халқимиз ишончига кириб, кўпгина мухлислар орттиришга улгургани сир эмас. У шу кунга қадар намойиш қилган қўшиқларини бир альбомга  жамлаб, мухлисларига армуғон қилишни ният қилган эди. Хонанда ўз мақсадига эришди. Бир неча кун олдин у “Соғинасан” деб номланган альбомини тақдим қилди. Мазкур альбомининг тақдимотини хонанда устозлари ва  дўстлари даврасида ўтказди. Альбомдан 33 та қўшиқ ўрин эгаллаган. Ўйлаймизки,  хонанданинг мухлислари бу совғадан қувонишди ва уларга қўшиқлар жамланган “Соғинасан” альбоми манзур келади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol