Абдурашид Йўлдошев “Отажон” номли қўшиғини тақдим қилди

Сана: 08.05.2017 1190

Абдурашид Йўлдошев  “Отажон” номли қўшиғини тақдим қилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб яратилган қўшиғини мухлислари эътиборига тақдим қилди. “Отажон” деб номланган мазкур қўшиқ илк жарангидаёқ тингловчиларга манзур келди. Жасур Абдураҳмонов сўзи, Мусахон Нурматов мусиқаси ва Аҳлиёр Азимов аранжировкаси билан ёзилган мусиқий асарга видеоклип ҳам суратга олинган. Суннатилла Намозов режиссёрлигида тасвирга туширилган видеоклип устида айни дамда монтаж ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда премьера қилиниши кўзда тутилган клип ҳам томошабинларни эътиборсиз қолдирмайди деб умид қиламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol