Каниза янги фильм учун саундтрек тақдим этди

Сана: 24.10.2014 1547 қайноқ

Ноодатий йўналишдаги клиплари билан кўпчиликнинг эътиборига тушган Каниза бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали ўзининг навбатдаги қўшиғини тингловчилар ҳукмига ҳавола этди. 

“Ёр-ёр” дея номланган қўшиқ Каниза ижодида алоҳида ўринга эгалиги билан ажралиб туради. Бу тарона аслида саундтрек бўлиб, яқинда суратга олиш ишлари якунланган янги ўзбек фильми учун махсус ёзилган.

Каниза янги фильм учун саундтрек тақдим этди

Хозирча номи сир тутилаётган картинада бош ролларни Каниза билан биргаликда яна бир истеъдодли хонанда Отабек Муталхўжаев ижро этишган. 

Каниза янги фильм учун саундтрек тақдим этди

“Ёр-ёр” қўшиғининг матни ва мусиқаси Гавҳар Матжоновага тегишли, аранжировкаси эса Ботир Алиев томонидан тайёрланган. Тарона илк марта ФМ 101.00 тўлқини узра жаранг сочгач, одатга кўра тингловчиларнинг фикрлари қабул қилинди. Канизанинг мухлислари бу қўшиқдан мамнун эканликларини ва янги фильмни ҳам интизорлик билан кутишаётганликларини билдиришди. 

Каниза янги фильм учун саундтрек тақдим этди

 “Ёр-ёр” таронасини сиз ҳам тинглаб, ўз баҳоингизни билдиришингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol