Тез кунда Сардор Раҳимхондан янги хит "Жамилахоним ёмонлар"

Сана: 18.10.2014 3581 қайноқ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ижодида илк бор сурхонча йўналишда қўшиқ яратгани ва мазкур таронага клип суратга олинаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. "Маликам энди қара" қўшиғининг хит даражасига кўратилганини инобатга олсак, хонанданинг янги "Жамилахоним ёмонлар" таронасини ҳам навбатдаги омад кутимоқда десак муболаға бўлмайди.

Янги таронанинг сўзлари Аҳад Қаюм қаламига мансуб бўлиб, мусиқа ва аранжировка муаллифи эса Учқун Шариповдир. "Жамилахоним ёмонлар" қўшиғи учун клип тасвирга олишни Сардор Раҳимхон бугунги кундаги энг кўзга кўринган маҳоратли клипмейкер Рустам Муродовга ишонди. 

 Шўх ва рақсбоп тарона учун ўзига хос ноанъанавий тарзда клип яратилди. Клипда жуда кўп эстрада юлдузлари иштирок этишган бўлиб, жумладан, Жахонгир Позилжонов, Манзура, Достон Убайдуллаев, Умид Искандаров ва бошқаларни кўришимиз мумкин. 

Тез кунда "Ўзбегим таронаси" радиоси ҳамда сайтимиз орқали премьера этиладиган янги хит қўшиқ Сардор Раҳимхон ижодидан алоҳида ўрин эгаллайди ва мухлислар қалбидан жой олишига ишонамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol