Хоразмнинг сеҳрли овозидан янги альбом

Сана: 23.12.2013 2727

Хоразм наволарини ўзгача меҳр билан ижро этувчи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров сеҳрли овозию наволари билан кўнгилларга ажиб туйғуларни бағишлайди.

Севимли ижодкор айни кунларда Янги йил байрамига яқинларига совға излашдан ташқари яна муҳлисларига ҳам янгилик тайёрлаяпти. Ватан, садоқат, муҳаббат, нон мавзуларида турли - туман қўшиқлар жамланмаси тез орада халқимиз эътиборига хавола этилади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, келаётган йилнинг Январь ойи охирларига. Оғабек Собиров ушбу альбомни “Шукрона” деб аташ ҳақида ўйлаяптию, аммо хали бир қарорга келгани йўқ. Шунингдек, Ватан мавзуида куйланган “Шукрона” ҳамда гўзал туйғуларни тараннум этувчи “Муҳаббатим” қўшиқларига видеоклип суратга олинишига тараддуд кўриляпти. Январь – Февраль ойларида каттаю кичикка бирдай севимли ижодкор бахтнинг, меҳр-муҳаббатнинг тасвири жам бўлган ушбу клипларни томошабинларга тақдим этишни мўлжаллаган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol