“Арслон изидан фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Сана: 14.05.2017 972

“Арслон изидан фильмининг премьераси бўлиб ўтди

12 май куни  Алишер Навоий номидаги киносаройида узоқ кутилган “Арслон изидан” номли картинанинг илк намойиши бўлиб ўтди. Мухлислар томонидан 5 йил мобайнида кутилган мазкур фильмнинг тақдимоти ўзгача тарзда ўтди. Юлдузли премьерада деярли кино соҳасининг маҳоратли ва кўзга кўринган актёр ва актрисалари, хонандалар ва фильмни катта экранларга чиқишини интизорлик билан кутган кино ихлосмандлари иштирок этишди.

“Арслон изидан фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Тақдимотни Самандар Ҳамроқулов ва Камола Эрматовалар олиб боришди. Бадиий қисмни картина продюсери Саида Раметова ва Жумадилла Раметов бошлаб беришди. Саида Раметова сўзи аавалида ташриф буюрган барча инсонларга ўз миннатдорчилигини билдириб, фильмни яралиш тарихи ҳақида гапириб берди. Жумадилла Раметов эса чиройли байтлари билан меҳмонларни лол қолдирди. Картина учун 2 та саундтрек яратилган бўлиб, улардан бирини Шоҳжаҳон Жўраев ижро қилган. Аммо тақдимот давомида хонанда мухлислари билан бирга фильм саундтрекини эмас, балки, ўз репертуаридаги “Зебо”, "Биринчи муҳаббатим”  ва “Жайра” қўшиқларини жонли ижрода куйлаб берди.

“Арслон изидан фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Картина ғояси ва унда кўтарилган мавзу ўта долзарб бўлиб, гиёҳвандлик ва одам савдаоси билан шуғулланадиганлар тақдири, уоарга қарши кураш олиб борадиган соғлом фикр ва мулоҳазага эга ёшлар ҳаёти тасвирланган. Фильм дунёнинг бир нечта мамлакатларида суратга олинган. Унда бош ролларни Азиз Раметов, Улуғбек Қодиров, Алихан, Зара Ширинова ва бошқалар ижро этишган. Ушбу картинани сиз 13-майдан юртимиз кинотеатрларида томоша қилиш имконига эгасиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol