Райхондан узоқ кутилган клип премьераси

Сана: 10.06.2014 4225 қайноқ

Жорий йилда оналик бахтига мушарраф бўлган хонанда Райхон фарзандларига атаб ёзган “Асалим мани” таронасига ишланган видеоклип тайёр ҳолга келди. 

Сиз ҳам ушбу видеодан баҳраманд бўлинг. Анимацион жанрдаги клип айниқса, жажжи болалар учун маъқул келиб, ёш оналаримиз учун ҳам завқ бағишлайди. Болаликка хос беғубор тасвирлар юраги меҳрга тўла ҳар қандай инсонни бефарқ қолдирмайди.

 

Райхондан узоқ кутилган клип премьераси

 

Видеода эгизак болалар тасвирлангани ҳам бежизга эмас. Демак, Райхон айнан ушбу қўшиқ ва клипга ўзгача меҳр билан ёндашиб, ҳаётидаги бахтли онларни муҳрлаган. Клипда анимацион суратларни Жавлон Турдихўжаев яратган.

Райхондан узоқ кутилган клип премьераси

Режиссёр Давлат Арабшаев эса компьютер графикаларидан моҳирона фойдаланиб, янги ижод намунасини яратди. Бу клип “Соғлом бола йили”да болажонлар учун ажойиб туҳфа бўлади. 3 D эффекти ҳам қўлланилганини алоҳида таъкидлаш зарур. Эгизак болаларнинг қувноқ саргузаштидан сайтимизга ташриф буюрган ҳолда баҳраманд бўлишингиз мумкин. 

Райхондан узоқ кутилган клип премьераси

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol