"Ўзбегим таронаси" радиосида янги лойиҳа "Шумтакалар"

Сана: 23.10.2014 3258 қайноқ

“Ўзбегим таронаси” радиоси куз мавсумида ўзининг энг янги лойиҳаларни эфирга узатишдан чарчамаяпти. Ҳар бир бошловчининг  ғоялари асосида тузилган лойиҳаси, бир-биридан қизиқарли бўлиб, тингловчиларнинг илиқ фикрлари ва яхши мулоҳазаларига лойиқ кўрилмоқда.

Кеча Турсуной Алимованинг “Шумтакалар” номли янги лойиҳаси эфирга узатилди. Лойиҳанинг илк меҳмонлари эса эстрадамизнинг энг қувноқ ижодкорлари Ойбек ва Нигора бўлишди. 

Болалар тилидан йўлланган қизиқарли саволларга жавоб беришаркан, студияда қувноқ ва шодон кайфият хукмрон бўлди. Катталарни ўйлантириб қўядиган, жавоби эса оддийгина бўлган саволлар Ойбек ва Нигора учун қизиқарли бўлди. Болалик хотиралари-ю, қизиқарли воқеаларни ёдга олиб, эфир соати бир зумда ўтиб кетганини сезмай ҳам қолишди.

Табассум ва кулгу билан кечган “Шумтакалар” лойиҳаси тингловчиларга манзур бўлганини эфирдан ташқарида бўлган телефон қўнғироқларидан ҳам билиш мумкин эди. “Шумтакалар” лойиҳасининг кейинги меҳмони қайси санъаткорлар бўлишини истасангиз “Ўзбегим таронаси” радиосини кузатиб боринг. 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol