Шаҳзодадан футбол ишқибозлари учун ажойиб туҳфа

Сана: 16.05.2014 2097 қайноқ

Бугун "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали Шаҳзоданинг янги ва кутилмаган мавзудаги тарона премьераси бўлиб ўтди. 

Янги тарона айниқса спорт ва футбол мухлислари учун маъқул келиши аниқ. Қўшиқ "Фақат ғалаба бўлса бас" дея номланиб, рамзий маънода ўзбек футболчиларига аталган дейиш мумкин. Ушбу тарона Шаҳзоданинг Май ойида ўткзилган концерт дастурида илк марта жаранг сочганди. Бу чиқиш учун халқаро тоифадаги футбол ҳаками ўзбекистонлик Равшан Эрматов билан ҳамкорликда махсус ролик тайёрланган ва катта экран орқали намойиш этилганди. Бу эса концертга ташриф буюрган мухлислар учун кутилмаган туҳфа бўлиб, барча олқиш билан кутиб олганди. 

Бугун "Ўзбегим Таронаси" радиосида илк марта бу қўшиқ янграб бўлганидан кейин ҳам, тингловчилар тарона ҳақида ўзларининг энг аъло фикрларини билдириб ўтишди. Қайсидир маънода нафақат футболчиларимизни, балки барча спорт усталарини руҳлантира оладиган тарона келажакда махсус мадҳияга айланса не ажаб?!

Таронани сиз ҳам сайтимиз орқали тинглаб, кайфиятингизи янада юқорига кўтаринг! Шаҳзода концертида айтганидек, Ўзбекистон албатта ЧЕМПИОН бўлади!  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol