Шуҳрат Қаюмовдан учта янги аудиоальбом.

Сана: 26.02.2014 3158

Ижоди билан ҳамиша шодлик улашувчи санъаткор Шуҳрат Қаюмов шу йилнинг ўзидаёқ учта аудиоальбомни тингловчиларга туҳфа этади. 

Кўпгина хонандалар бир йилда битта қўшиқлар тўпламини тақдим этишини била туриб, қандай қилиб учта альбом яратилишига қизиқиш уйғониши табиий. Бунга жавоб бор.
Биринчи тароналар жамланмаси “Сиз ўшами” номини олиб, ундан замонавий эстрада йўналишидаги қўшиқлар жой олган.
Шуҳрат Қаюмов кўпгина овоз ёзиш студияларининг таклифига кўра, жонли тарзда ижро этилган мумтоз қўшиқларни ўз ичига олган 2 ва 3- альбомларни тингловчилар эътиборига ҳавола этиш ниятида. Мазкур альбом ёрдамида ҳеч қандай техникани ишга солмай жонли равишда ижро этилган куй ва тароналардан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Бир йилда учта  аудиоальбом чиқараётган Шуҳрат Қаюмовдан янгидан янги ижод маҳсуллари ва видеоальбомлар кутиб қоламиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol