Бетакрор Шаҳзодадан энг таъсирли тарона ва видеоклип – “Минг шукур”

Сана: 03.11.2016 4764 қайноқ

Бетакрор Шаҳзодадан энг таъсирли тарона ва видеоклип – “Минг шукур”

Халқимизнинг севимли хонандаси, эстрадамиз юлдузи Шаҳзоданинг  мухлислар томонидан интиқиб кутилган “Минг шукур” таронаси бугун юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. Тингловчилар томонидан аъло даражада қарши олинган қўшиқ Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган.

Бетакрор Шаҳзодадан энг таъсирли тарона ва видеоклип – “Минг шукур” Бетакрор Шаҳзодадан энг таъсирли тарона ва видеоклип – “Минг шукур”

Бу ҳаммаси эмас. Хонанда композиция билан бирга қўшиқ клипини ҳам омма эътиборига намойиш қилди. Санжар Маткаримов режиссёрлигида тасвирга туширилган клип оператори Рустам Муродов. Шунингдек, клипда Тоҳир Саидов, Фатхулла Маъсудов, Дилбар Юсупова, Ҳожиакбар Камаловлар иштирок этишган.

Бетакрор Шаҳзодадан энг таъсирли тарона ва видеоклип – “Минг шукур” Бетакрор Шаҳзодадан энг таъсирли тарона ва видеоклип – “Минг шукур”

Бу клипни томоша қилар экансиз, қалбингиз ларзага келиши шубҳасиз. Ўта таъсирли ва ёрқин бу видео асар ҳақиқатдан ҳам мини фильмга ўхшайди.

Бетакрор Шаҳзодадан энг таъсирли тарона ва видеоклип – “Минг шукур” Бетакрор Шаҳзодадан энг таъсирли тарона ва видеоклип – “Минг шукур”

Реал воқеалар асосида яратилган бу ижод маҳсулида хонанданинг бувиси билан боғлиқ бўлган хотиралари акс этган. Марҳамат томоша қилинг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol