Миллатидан фахрланган ўзбек фарзандидан ўзбекона премьера!

Сана: 24.04.2014 1988 қайноқ

Қўшиқларини чин қалбидан куйловчи ва ўзининг гўзаллиги, самимийлиги, овози билан кўпчиликни мафтун этиб келаётган Нилуфар Усмонова “Чапанигина ўзбегим” номли таронасига ишланган клипни тақдим этмоқда. 

Ҳақиқий ўзбекона қўшиққа Сарвар Исаев режиссёрлигида видеоклип суратга олинди. 2 хил образда намоён бўлган Нилуфар Усмонова учун бу қўшиқ ва видео ижодида алоҳида ўринда туради. Ўзининг ҳам юрагидан чуқур жой олган қўшиқ ва унга ишланган видеоклипнинг бир неча сониялик трейлери ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларда кўпчиликнинг эътиборига тушди. 

Видеоклипда юртдошларимизнинг ютуқларини акс эттирувчи видеолавҳалар ҳам қўлланилган.

Бу лавҳаларни томоша қилган ҳар қандай инсон Ўзбекистоннинг ютуқларига ҳақиқаттан ҳам тан бериши тайин.Шу юртда яшаётган ҳар бир ватандошларимиз эса қалбида фақат фахр туйғусини ҳис қилиши аниқ. 

Жаннатмакон ўлкамизнинг асл гўзаллиги, бойлиги, қолаверса, халқимизни борича ёрқин рангларда тасвирлаган видеони томоша қилиш инсонга фақатгина завқ бағишлаши аниқ. 

Бугун эса биринчилардан мазкур видеоклипдан сайтимиз орқали баҳраманд бўласиз! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol