«ЭлДиДо» гурухининг илк альбом тақдимотига тайёргарликлари

Сана: 27.08.2014 1005

Каттаю-кичик ёшдаги мухлислар кўнглидан жой олиб келаётган «ЭлДиДо» гурухи яқин кунларда ўзининг илк альбом такдимотини ўтказишни режалаштиришмоқда.

 Такдимотнинг аниқ куни маълум этилмаган бўлса-да, аммо кўпчилик мухлислар бу кунни интизорлик билан кутишмоқда. 

 

 

Альбомдан гурухнинг кўпчиликка таниш бўлган тароналари билан бирга хали радиотўлқинларида жарангламаган янги қўшиқлари хам жой олган. «Зорман», «Эй ёр», «Бевафо» қўшиқлари киритилган ушбу альбомнинг номи «Сени деб» номланади. 

 

 

Айни кунларда кундузи хам, кечаси хам ўз вақтини овоз ёзиш студияларида ўтказаётган «ЭлДиДо» гурухи йигитлари тақдимот олдидан қаттиқ хаяжондалар. Чунки, бу тақдимот мухлислар учун хам, гурух йигитлари учун хам узоқ кутилган воқеа бўлади. 

 

 

Илк альбомдан фақат қўшиқлар жой олган бўлса, кейинги альбомга эса мухлислари талаб ва истакларини ионбатга олган холда барча клипларни хам киритишни ният қилишган экан. Сайтимизни кузатиб боринг энг сўнгги тафсилотлар бизда. «ЭлДиДо» гурухига ижодий муваффақиятлар тилаймиз. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol