«Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонлари билан тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Сана: 27.08.2016 1207

«Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонлари билан тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Бугун Маданият ва спорт ишлари вазирлигида  фаолият кўрсатаётган илғор ходимлардан бир гуруҳини «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонлари билан тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

«Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонлари билан тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Маданият ва спорт ишлари вазири Б.Аҳмедов муҳтарам Юртбошимизнинг 2016 йил 1 июлдаги Фармонига биноан таъсис этилган "Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишонлари билан тақдирланган Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратида ҳамда тизим ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар (49 нафар) ҳамда кино ва театр актёрлари, хонандалар (26 нафар), жами 75 нафар вакилларга Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан нишонларни тантанали равишда топширди....

«Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонлари билан тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Жумладан, Муроджон Маджидов - “Ўзбекнаво” эстарада бирлашмаси Бош директор ўринбосари; Одилжон Абдуқаҳҳоров – “Ўзбекнаво” эстарада бирлашмаси Махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқарма бошлиғи;
Фарҳод Абдуллаев – Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Абдурашид Йўлдошев – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Шаҳзода (Зилола Мусаева) – хонанда
Жаҳонгир Позилжонов – хонанда
Адҳам Солиев – хонанда
Умар Шамсиев – хонанда
Тоҳир Усмонов – хонанда
Асқар Ҳикматов – актёр
Алижон Исоқов – хонанда
Воҳиджон Исоқов – хонанда
Муззаффар Абдуазимов – хонанда.

«Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонлари билан тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

– Халқимизнинг санъат ва спортга меҳри, Ватанга муҳаббати, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашда, маданий ва ҳуқуқий онгини ривожлантиришда тизим ташкилотининг, Сизларнинг ўрнингиз, меҳнатингиз беқиёс, - дейди тадбирни очар экан Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов. - Истиқлол йилларида мамлакатимизда иқтисодий ривожланиш маънавий юксалиш жараёни билан уйғунликда олиб борилди. Бунинг самарасида одамларнинг турмуш даражаси билан бирга онгу тафаккури, ҳаётга муносабати ўзгарди, маданияти, бадиий диди юксалди. Бу эса табиийки, санъат ва маданият қайта жонланишига, ривожланишига туртки бўлди.

«Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонлари билан тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Президентимиз Ислом Каримов "Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидлаганидек, ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлиги аввало халқимиз маънавиятининг тикланиши, бой тарихий меросимизнинг чуқур ўрганилиши, анъана ва урф-одатларимизнинг сақланиши, маданият ва санъат, фан ва таълим ривожи, энг муҳими, жамият тафаккурининг ўзгариши ва юксалиши билан узвий боғлиқдир. Тарихан қисқа, атиги 25 йил давомида эришилган бундай оламшумул ютуқларни илгари тасаввур қилиб бўлармиди?! Мустақиллик бўлмаганида бундай ютуқларга эриша олармидик?! Кечагидек эсимизда, биргина халқаро фестиваль ёки спорт мусобақаларида қатнашиш учун собиқ марказдаги амалдорларнинг қош-қовоғига қарашга мажбур эдик. Оқибатда қанчадан-қанча ўғил-қизларимизнинг истеъдоди очилмай хазон бўлган. Истиқлол йилларида эса халқимиз маънавияти ва маданиятини юксалтириш, ёш авлодни буюк аждодларимизга муносиб ворислар этиб тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди. Бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларда маданият ва спортга қаратилаётган эътибор алоҳида ўрин тутади. Зеро, эзгуликни, юртпарварликни, инсоний фазилатларни камол топтиришга хизмат қиладиган тарбиявий омиллардан бири ҳам айнан маданият ва спортдир. Сизларга тақдим этилаётган мазкур мукофотларни Юрт олдидаги шарафли меҳнатингиз маҳсули, саъй-ҳаракатингиз ва масъулиятингиз меваси сифатида қабул қилгайсизлар.

«Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонлари билан тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

«Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонлари билан тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

«Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонлари билан тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

«Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонлари билан тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

«Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонлари билан тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

 Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol