“Нафрат” фильми премьераси мухлисларни юрагини ларзага солди

Сана: 10.09.2014 7658 қайноқ

Алишер Навоий номидаги киносаройда бўлиб ўтган фильм премьераси кино мухсисларини юрагини ларзага солди. Фильм FOXMUSICCINEMA студияси томонидан суратга олинган бўлиб “Нафрат” деб номланади. Премьерага ташриф буюрган кинорежиссёрлар Рустам Саъдиев, Жахонгир Ахмедов, таниқли актёр ҳамда хонандаларни фильм режиссёри Дурдона Тўлаганова ва ижодий гурух қарши олдилар.  Кинопремьера байрамона тарзда бошланди.

 

 

 

 

Саҳнада истедодли актёр Акбарҳўжа Расулов бошловчилик вазифасини бажарди ва барчани фильм ижодкорлари билан таништиришдан аввал фильм учун яратилган саундтрек ижрочиси Моҳимни сахнага таклиф этди. Айнан шу куни хонанданинг “Ёр бўлай” деб номланган аудио альбомининг презентацияси ҳам бўлиб ўтди. Ижодкор ўз муҳлисларини кўнглини шод айлаб ҳар бир фильмни томоша қилгани келган томошабин учун ўз аудио альбомини тақдим этди.

Ширали овоз соҳибаси бўлмиш Моҳим “Кечир” номли қўшиғини ижро этаркан, қўшиқнинг сўзларидан томошабинлар фильмнинг таъсирчан эканини тахмин этишди десак муболаға бўлмайди.

 

 

 

Қолаверса, фильмда роль ижро этган истеъдодли ёш хонанда Жаҳонгир ҳам ўз таронаси билан меҳмонларни ҳушнуд этди.

Фильмда таниқли актёрлар билан бир қаторда ҳали кинода роль ижро этмаган ижодкорлар, ҳатто бир нечта ёш болалар иштирок этганини алоҳида айтиб ўтишимиз лозим. Сабабики, бош роль  ижрочилари Санжар Маткаримов ва Суғдиёна Азимоваларнинг катта кинодаги дебют ролларидир.

Ва ниҳоят фильм намойишига навбат берилди. Илк кадрлардан бироз ғамгин монолог билан бошланган фильм томошабинларни экрандан кўз узмай томоша қилишларига сабаб бўлди.

 

Севги баъзан айрим сабаблар билан нафратга айланиши мумкин, аммо у қасосга айланса-чи?...

Фильмдаги воқеалар ривожи ҳаётнинг мураккаблиги ва баъзан бешавқатлигини акс эттирди. Ота-онасини кўндириб ўз севгани билан турмуш қурган қиз тақдири бу қадар чигалликларга учраши кимни ҳаёлига келибди дейсиз...

Отасининг қилган ҳатоси сабаб онасидан айрилган фарзанд қалбида сақланган нафрат бир кун юзага чиқиб, ҳатто севган аёлини хўрлаш ва ундан қасос олишга сабаб бўлди. Севиб турмуш қурган аёлининг ўгай отаси, ўзининг болалагида ташлаб кетган отаси эканини билгач қалбида фақат нафратдан бошқа ҳеч нарса қолмаган йигит аёли Ёдгоранинг ҳаётини ғурбатга айлантиради. Бегуноҳ Ёдгора бир вақтлар ўйламай қилинган катталарнинг хатоси учун жазо топади.

 

 

Фильмнинг мазмунини тўлалигича баён этишдан кўра уни бир бора томоша қилишни тавсия этамиз. Фильмдан барча ёшдаги томошабин ўзига керакли хулосани олади деб иккиланмай айтишимиз мумкин.

Фильм залдаги томошабинни юрагини ларзага солди, дедик. Чунки буни фильм томоша қилганларнинг кўзига келган ёшдан билиш қийин эмасди.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol