Улуғбек Раҳматуллаев яна фирибгарлар нишонида!

Сана: 24.11.2014 1528

Октябрь ойида ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этган Улуғбек Раҳматуллаев куни кеча биз билан боғланиб, ўз мухлисларини яна бир воқеадан огоҳ этиш истаги борилигини ҳамда яна бир янгиликни маълум қилди. 

Улуғбек Раҳматуллаевнинг концертидан аввал сохта таклифномалар тарқалиб кетгани ҳақида ҳам хабар бергандик. Ана шунга ўхшаган фирибгарлик яна содир бўлди. 

Улуғбек Раҳматуллаев яна фирибгарлар нишонида! 

Хонанданинг мухлислари айни вақтда яқинда тақдим этилган "Ширин орзу" номли концертни видеодискларда томоша қилишга шошаётганлиги сир эмас. Бундан фойдаланган сохта "тадбиркорлар" эса хонанданинг ўтган йилги концертини айнан бу йилги, яъни 2014-йилги концерт дастури сифатида сотишаётганлигига гувоҳ бўлдик. Бу ҳолат Улуғбек Раҳматуллаевни ҳам бироз ғазабланишга мажбур этди. Шу сабаб 2014-йил тақдим этилган концертнинг видеоталқинини тез фурсат ичида тайёрлашга қарор қилди. 

Улуғбек Раҳматуллаев яна фирибгарлар нишонида! 

Шу ҳафта ичида Улуғбек Раҳматуллаевнинг "Ширин орзу" дея номланган концерт дастурининг DVD дисклари сотувга чиқади. Махсус лицензияга эга бўлган дискларни дўконлардан қўлга киритишингиз мумкин бўлади.

Улуғбек Раҳматуллаев яна фирибгарлар нишонида!

Бундан ташқари, шу номдаги янги альбом ҳам тақдим этилиши кутилмоқда. аудиоальбомдан хонанданинг энг сўнгги яратилган янги тароналари жой олган. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol